Янгиликлар

Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали Фарғона вилояти Қўштепа тумани “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар томонидан маҳалал ҳудудидаги электр узатиш тармоғининг носозлиги тўғрисида йўлланган мурожаатга асосан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” қуйидагиларни маълум қилади. Қўштепа тумани “Файз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди 110/6 кВли “Жойбозор” нимстансиясидан чиқувчи 6 кВли “Тўлқин” электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланади. Мурожаатга асосан, мазкур электр узатиш тармоғи Қўштепа туман электр таъминоти корхонаси мутаҳассислари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида жойида тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, аниқланган носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.“Фарғона ҲЕТК” АЖ матбуот хизмати

  • 2022-03-13 17:00:00
  • 22
  • Электр энергияси учун тўлов қулайлик
  • СМС тўловлар хабардор
  • Ахборот СМС хабар
  • Назорат харажатлар
Кабинетга ўтиш