«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ жамият бош директори лавозимига ТАНЛОВ эълон қилади. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва “Фарғона ХЭТК” АЖ Уставига асосан Бош директор лавозимига танлов эълон қилади. Танловга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек танловга иштирок этиш хохиши бўлган чет эл фуқаролари ҳам таклиф этилади. НОМЗОДЛАР УЧУН ТАЛАБЛАР: - Ўзбекистон Республикасида олий техник ёки олий мухандислик иктисодиёт институтлари маълумоти ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан эквивалент тариқасида олий деб тан олинувчи чет эл ўқув юртларини тугатганлик тўғрисидаги гувохномага эга бўлган шахс; - соха бўйича рахбарлик лавозимларида иш тажрибаси камида 3 йил; - ёши 30 ёшдан кам 55 ёшдан кўп бўлмаган; - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш; - ўз ишига содиқлилик, яратувчанлик, фикрлилик, ташаббускорлик; - ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиши; - компьютер билан ишлашни билиши; Лавозимда иш тартиби: Иш тартиби: 5/2, доимий Соат 8-00 дан 17-00 гача. Хужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексига мувофик. Ойлик маоши: штат жадвалига кўра. Тақдим қилиниши керак бўлган хужжатлар. Танловда қатнашиш учун Кузатув кенгаши номига ариза; Маълумот тўғрисидаги диплом ва хужжат нусхалари (нотариал тасдиқланган); Фуқаролик паспортидан нусха; Охирги иш жойидан тавсифнома; Иш режалари хақида қисқача маълумот; Иштирокчининг шахсий варақаси. Манзил:Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 3-уй. Телефон:(0-373) 244-84-62 (Ходимларни бошқариш бўлими). Факс:(0-373) 244-38-21 Электрон почта манзили: feres2015@inbox.uz Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 30 майгача. Барча тақдим қилинган хужжатлар жамиятнинг Кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
Информация о вакансиях общества