Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали Фарғона вилояти Бешариқ тумани фаолият кўрсатувчи “SHERWOOD DIZAYN” МЧЖ таъсисчиси Шерзод Эркабаев электр энергияси билан боғлиқ муаммолар сабаб, йўлланган мурожаатига асосан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.
Тадбиркор электр таъминоти билан 110/35/10 кВ Маданият ним станциясидан чиқувчи 10 кВ фидер Янги хаво узатмасидан электр энергияси билан таъминланади.
Сўнги вақтда истеъмолчиларда электр энергиясига бўлган талаб кундан–кун ортиб бораётгани, бу эса, истеъмол қувватига нисбатан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ўртасида мувозанат бузилиб қувват етишмовчилиги юзага келмоқда. Бундай вақтларда, тизимда ҳосил бўладиган режимлар турғунлигининг бузилишини олдини олиш учун марказий таъминловчи 110/35 кВли подстанцияларнинг электр узатиш тармоқларида юкламани енгиллаштириш автоматикаси ишга тушиши ҳамда энерготизимда юзага келаётган ёқилғи ва қувват танқислиги пайтларида, белгиланган истеъмол топшириғида ишлаш учун 110, 35, 10 кВли тармоқларда маълум бир вақт давомида чекловлар киритилиши натижасида таъминотда узилишлар кузатилмоқда.
Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг юқоридаги сабабларга кўра электр энергиясига бўлган талаби кескин ортиб бораётгани, шунингдек, таъминловчи электр қурилмалари (трансформаторлар) номинал юкламага нисбатан ортиқча зўриқиш билан ишлаганлиги натижасида содир бўлган аварияли ҳолатларни бартараф этиш чоғида, авария бартараф этилгунга қадар мазкур линияларда узилишлар кузатилмоқда.
Юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда аварияли оқибатларни бартараф этиш бўйича “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ турдош корхоналар билан ҳамкорликда барча зарурий чоралар кўриб борилаётганлигини маълум қилади.
Тадбиркорнинг электр энергияси билан таъминланиши бўйича алоҳида назоратга олиш бўйича маъсул ходимларга топшириқ берилди.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ
матбуот хизмати
"ФAРҒОНA ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТAРМОҚЛAРИ КОРХОНAСИ" AЖ
Telefon: (0 373) 244-38-11
E-mail: info@feres.uz