Жамиятнинг асосий стратегияси қуйидагилардан иборат:
- Фарғона вилоятини барча саноат тармоқларини ва истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш;
- электр энергиясини сотиб олиш, етказиб бериш, ҳисоботларни тўғри тарзда олиб боришга оид техника ва инфраструктура тизимини модернизация қилиш;
- иқтисодий ҳисоб-китобларни ўз вақтида олиб бориш; юридик ва жисмоний истемолчилардан бўлган қарздорликларни сезиларли даражада камайтириш; жамият бизнес кўламини кенгайтириш;
- техник йуқотишлар ва ноконуний тарзда уланишларни камайтириш,мақсадли режаларни ишлаб чиқиб амалиётда тадбиқ қилиш;
- Давлат дастурларида белгиланган, тегишли саноат корхоналарини мунтазам электр энергия билан таъминлаш;
- электр энергиясини етказиб беришга оид бўлган илмий-техник ишланмалар ва технологияларни иш фаолиятига кенг тадбиқ қилиш;
- электр энергия сотиб олишдан охирги истеъмолчига етказиб бергунга қадар бўлган жараённи автоматлаштириш орқали тизим самарадорлигини ошириш ва ташкилот сарф-харажатларини камайтириш.
- Жамиятнинг иктисодиий самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, уни амалиётга жорий қилиш ва шу кўрсаткичлар бўйича иқтисодий самарадорлигини ошириш.