Янгиликлар

2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди.

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.

Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;

ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;

ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;

ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;

ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:

ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;

ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;

ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;

ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;

ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.

Айтиш керакки, қарор билан 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳам белгиланмоқда.

Унга кўра, электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда.

  • 2024-04-17 08:27:22
  • 11
  • Электр энергияси учун тўлов қулайлик
  • СМС тўловлар хабардор
  • Ахборот СМС хабар
  • Назорат харажатлар
Кабинетга ўтиш