Янгиликлар

“ФАРҒОНА ҲЕТК” АЖ ТОМОНИДАН МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДАХабарингиз бор, жорий йилнинг 10 июнь куни Юртбошимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалаларига тоъхталиб оътилган эди. Унда хусусан, барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар, маҳалла биноларини муқобил энергияга ўтказиш боъйича топшириқлар берилиб, ана шундай ускуналарни ўрнатган аҳоли ва тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янгича тизим жорий этилиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган.Юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан “Фарғона ҲЕТК” АЖда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жамият маъмурий биносига умумий қуввати 20 кВТ бўлган қуёш панеллари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилгани ҳам соҳада муқобил энергия манбаларини жорий этишга муҳим вазифа сифатида қаралаётганидан далолатдир.Кейинги босқичда жамият тасарруфида бўлган 20 та шаҳар, туман электр таъминоти корхоналарида ҳам ҳар бирининг қуввати 5 кВтдан бўлган қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилган.Бу билан жамиятнинг ўз эҳтиёжлари учун сарф этадиган электр энергияси иқтисод қилинишига эришилади, албатта.


  • 2021-07-10 15:40:00
  • 44
  • Электр энергияси учун тўлов қулайлик
  • СМС тўловлар хабардор
  • Ахборот СМС хабар
  • Назорат харажатлар
Кабинетга ўтиш