Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 29-мартдаги Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар Мовароунахр, Хўжанд ва Истиқлол кўчалари ҳудудида Ренновация асосида қуриладиган "Янги Ўзбекистон" масивининг ташқи электр таъминоти учун қурилиш-монтаж  ишларини бажариш бўйича махсус қарорига асосан, қурилиш-монтаж  ишларини бажариш учун, очиқ танлов билан энг яхши таклифларни танлаш орқали тижорат таклифларини қуйидаги талаблар асосида конверт кўринишида қабул қилади.

 

1.    Жамият томонидан тақдим этилган бошланғич нарх калькуляцияси  асосидаги пудратчининг қурилиш сохасидаги рейтинг баллари хамда танловда қатнашиш учун қурилиш объектига нисбатан мақбуллаштириш фоизи кўринишидаги тижорат таклифлари тақдим этилиши шарт.

2.    2024 йил якуни бўйича молиявий фаолиятнинг тасдиқловчи хужжатлари.(баланс, молиявий натижалар тўғрисида хисобот)

3.    Коррупцияга қарши курашиш бўйича ариза.

4.    Қурилиш-монтаж  ишларини бажариш муддати бўйича кафолат шартлари мажбуриятномаси.(кафолат хати)

   Жамият томонидан танловга илова қилинадиган хужжат.

     Қурилиш-монтаж  ишларини бажариш учун учун дастлабки хисоб китоблар асосидаги бошланғич қиймат калькуляцияси.

     Энг яхши таклифларни танлаш бўйича очиқ танлов Фарғона ш. Кувасой кўча 74-а уйда жойлашган “Фарғона ХЭТК” АЖ мажлислар залида 10.07.2025 йил куни соат 16-00 да ўтказилади.  

  • 2025-07-08 11:33:50
  • 1
  • Электр энергияси учун тўлов қулайлик
  • СМС тўловлар хабардор
  • Ахборот СМС хабар
  • Назорат харажатлар
Кабинетга ўтиш